Ilmiy kengash
Konferensiya va seminarlar
Yosh olimlar kengashi
Yangilik va e'lonlar
Telegram sahifa
2022 йил 23 апрель куни Тошкент давлат стоматология институти 3-босқич талабалари учун Жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни бошқариш ва жисмоний маданият кафедраси ассистенти Тўрахонова Феруза Мухторхон қизи томонидан хозирги замонда жуда хам долзарб бўлган “Рационал овқатланиш ва саломатлик" мавзуида маъруза ўтказилди. Хозирги кунда Ўзбекистоннинг деярли 60% аҳолиси ортиқча вазндан азият чекади. Бу муаммони ҳал қилишнинг энг мақбул йўли бу - соғлом овқатланишдир. Маъруза давомида талаба ёшларга хозирги замонда кўп касалликлар (алиментар касалликлар) нотўғри овқатланишдан келиб чиқиши хақида, бу холларни олдини олиш учун рационал овқатланиш, соғлом турмуш тарзига амал килиш, овқатланиш мезонларига риоя қилиш кераклиги тугрисида маълумот берди. Айникса талабаларнинг шахсий овқатланишига ахамият беришлари, ахоли ўртасида рационал овқатланишни ташкиллаштириш таъкидланди. Маъруза бахс-мунозара тарзида давом этди ва талабалар ўзлари қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.