“Стоматолог шахсий бренди. Ўзини-ўзи тақдим қилиш” мавзуида маъруза ўтказилди.

2022 йил 27 апрель куни Тошкент Давлат стоматология институтида 2-3-4 босқич талабалари учун Жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни бошқариш ва жисмоний маданият кафедраси ассистенти Сайдалихўжаева Шоира Хотам қизи томонидан хозирги замонда шиддат билан ривожланаётган соха “Стоматолог шахсий бренди. Ўзини-ўзи тақдим қилиш” мавзуида  маъруза ўтказилди. Маъруза давомида Ш.Х.Сайдалихўжаева томонидан талабарга, шахсий бренд нима эканлиги ва тарихи, шахсий бренднинг асосий қонунлари, айнан шифокор фаолиятидаги аҳамияти тўлиқ ёритиб берилди. Ундан ташқари ижтимоий тармоқларни шахсий брендни шакллантиришдаги аҳамияти очиб берилди. Фаол тарзда ўтказилган маъруза мавзусига талабалар жуда қизиқиб кетганлигидан, баҳс-мунозараларга бой бўлди.

Топ рейтинг www.uz